Сеферович фаолиятини БААда давом эттиради

Sherzod Nurmatov
6 июл 2023
Ҳужумчи Харис Сеферович "Бенфика"дан "Ал Васл"га ўтди.

Бирлашган Араб Амирликлари жамоаси 31 ёшли швейцариялик учун тўланган суммани очиқламади.

Шартнома 2025 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали ўйинчини 4 млн еврога баҳолаган.

Сеферович ўтган мавсум ижира асосида "Сельта"да ўйнади. У 18 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол ва 1 та голли пасга муаллифлик қилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: alwaslsc.ae