Себальос "Реал"дан кетиш ҳақида ўйламоқда. Нега?
31 мар 2024 21:20
Янгиликлар
Карло Анчелотти ярим ҳимоячига ишонч билдиради, аммо Себальоснинг ўзи "Реал"да асосий таркиб ўйинчиси бўлмаслигини тушунмоқда. Дани шу сабаб клубдан кетишни ўйламоқда.
Испан ўтган ёзда "Реал" билан шартномасини 2027 йилга узайтирган пайти жамоада муҳимроқ роль олиши ва кўпроқ ўйнашини тахмин қилганди. Ўшанда Себальосда бошқа клублар, жумладан "Атлетико" ва "Интер"да чорловлар бўлганди. Уларга қарамай, футболчи "Реал"да қолган, сабаби ўзини жамоада бахтли ҳис қилганди.
Себальос жорий мавсум "Реал" таркибида барча мусобақаларда 21та ўйинда 503 дақиқа ҳаракат қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар