

26 ёшли испанияликнинг "қаймоқранглилар" билан битими 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
"Реал"да ўйнаш шараф – бу дунёдаги энг катта клуб. Шартномам тугашига 4 ой қолди.
Олдинда кўплаб ўйинлар бор, уларда мен савия бўйича жамоага мос эканлигимни ва қолишим мумкинлигини кўрсата оламан", – деди Себальос.
Себальос 2022/23 йилги мавсум "Реал" сафида барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


