UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  0 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  3 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  7 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2

СЭ: "Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор" Янгиликлар

СЭ: "Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор"

"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов тез орада РПЛни тарк этишни мақсад қилган.

Бу ҳақида ҳамюртимиз мижози ҳисобланадиган "ProSportsManagement" компанияси раҳбари Герман Ткаченко Россиянинг "Спорт-Экспресс" нашрига маълум қилди.

"Бизнинг мақсадимиз — жамоа мухлисларини хафа қилмаган ҳолда ёзда "Ростов"ни тарк этиш. Айтиш лозимки, Россия чемпионатидан тушадиган ҳеч қандай таклифларни кўриб чиқмаймиз. Биз ғарбга бормоқчимиз. Бугунги кунда Европадан аниқ таклиф бор.

Қишда ҳам бир нечта таклифлар бўлганди, аммо "Ростов" раҳбарияти уларни эътиборсиз қолдиришни маъқул кўрди. Раҳбарият қарорини ҳурмат қиламиз, уларда қишда Шомуродов борасида тушадиган таклифларни кўриб чиқмаслик ҳуқуқи бор эди.

Ёзда эса ҳаммаси бошқача бўлади. Биз кучли лигаларда ўйнашни хоҳлаймиз. Тўғри, қарорни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Аммо биз улар билан трансферга адолатли нарх белгилаш борасида келишиб олганмиз. Буни кейинроқ биргаликда муҳокама қиламиз", — деди Ткаченко "СЭ" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов январда "Ростов" билан шартномасини яна 5 йилга узайтирганди. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, ҳамюртимизнинг айни дамдаги трансфер баҳоси 6,5 миллион еврони ташкил қилади.

"ProSportsManagement" агентлик компанияси раҳбари Герман Ткаченко

Рейтинг: +88   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика