UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  1 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  0 21:15Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  6 21:05Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)  21 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  69 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  5 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0

Саховатдан сув ичар кўнгил (ФОТО) Янгиликлар

Саховатдан сув ичар кўнгил (ФОТО)

1 июнь- Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносбати билан “Насаф” ПФК томонидан бир қатор тадбирлар ташкил этилди.

“Насаф” жамоаси асосий таркиби аъзолари мураббийлар штаби ва клуб раҳбарияти шу куни Қарши шаҳридаги кўзи ожиз болалар махсус мактаб интернатига ташриф буюришди ва у ерда таълим тарбия олаётган болажонлар билан яқиндан танишишди, уларга байрам муносабати билан ўз совға саломларини топширишди.

Шунингдек, жамоамиз бир гуруҳ ходимлари Қамаши туманидаги 4-Меҳрибонлик уйида бўлишди.

-Масканимизда 74 нафар тарбияланувчи бўлиб, улар орасида спортга, хусусан футболга қизиқадиган ёшлар кўпчилик, -дейди “Меҳрибонлик уйи” директори Гулбаҳор Ҳамидова. – “Насаф” жамоаси аъзоларининг ташрифи уларнинг бағоят хурсанд қилди. Бунинг учун жамоа раҳбариятига чуқур миннатдорчилик билдираман.

Шу куни www.sayyod.com ва сhampionat.asia  сайти ташаббуси билан  пойтахтимиздаги "Гемотология" институти қошидаги "лейкемия" билан оғриганлар шифохонасидаги бемор болалар учун байрам тадбири ўтказилди. Бу тадбирларда ҳам олий лиганинг бир қатор жамоалари аъзолари қаторида жамоамиз вакиллари иштирок этишиб, беморлар болакайлар учун аталга махсус совғаларни топширди.

Бир сўз билан айтганда, бугунги байрамон кунда жамоамиз аъзолари ҳам болажонларнинг қувончларига шерик, дардларига малҳам бўлишди.

“Насаф” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика