UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  0 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  3 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  2 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  2 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  4 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  5 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5

Савелий Абрамов - Келажакда Европада ўйнаш орзуси, Вадим Карленовичга қариндош эмаслиги, Москва клубидан бўлган таклиф ҳақида Янгиликлар

Савелий Абрамов - Келажакда Европада ўйнаш орзуси, Вадим Карленовичга қариндош эмаслиги, Москва клубидан бўлган таклиф ҳақида

Про-лига янги мавсумига тайёргарлик олиб бораётган Тошкентнинг "Оқ-тепа" клуби футболчиси Савелий Абрамов билан интервью ташкил этдик.

Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ матни билан танишинг.

- Савелий, футболга кириб келишингиз қандай бўлган?
- Футболга бўлган қизиқиш болалигимдан бошланган. 7-ёшлигимда дадам мени "Пахтакор" академиясига олиб борганлар. Биринчи мураббийим - Шуҳрат ака Раҳмонқулов бўлиб, у киши менга футболдаги дастлабки сабоқларни берганлар.

- Бугунга қадар қайси жамоалар сафида ўйнагансиз?
- Дастлаб "Пахтакор" футбол клубининг ўринбосарлари таркибида, кейинчалик "Қўқон-1912" жамоасида, айни дамда "Оқ-тепа" сафида ўйнаяпман.



- Ўзбекистон МТЖ ва "Бунёдкор" футбол клуби бош мураббийи Вадим Абрамов билан фамилиянгиз бир хил. Шундан келиб, айримлар сизни Абрамовга қариндош деб ўйлаши ҳам мумкин. Бу ҳақида аниқ маълумотни ўзингиздан эшитсак...
- Вадим Абрамовни ҳурмат қиламан ва насиб бўлса Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқишига ишонаман. Вадим Абрамов билан чиндан ҳам фамилиямиз бир хил, лекин бу шунчаки тасодиф, биз қариндош эмасмиз.

- Айтингчи, 2020-йилги Про-лигада "Оқ-тепа" клуби ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?
- Жамоамиз жорий мавсумда биринчи ўринни қўлга киритиб, Суперлига йўлланмасига эга чиқишни, шунингдек мухлисларга ёқадиган томошабоп футбол намойиш этишни мақсад қилган.

- Айрим манбаларда тарқалган маълумотларга кўра, "Хоразм" жамоасининг бир неча йиллик мураббийи Александр Ежов "Оқ-тепа" клубида бош мураббий сифатида ишлаётган экан...
- Ҳа, бу тўғри. Айни дамда "Оқ-тепа"ни Александр Ежов ва Алишер Шоғуломовлар бошқаришмоқда.

- Сизга хориж клубларидан таклифлар бўладими?
- Айни дамда менда хориж клубларидан таклифлар йўқ. 15-16 ёшлигимда "Динамо" (Москва) жамоасидан таклиф бўлган эди.



- Савелий Абрамовнинг футболдаги мақсадлари қандай?

- Футболдаги мақсадим - келажакда Ўзбекистон терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида иштирок этиш, шунингдек Европа клубларига йўл олишдан иборат.

- Интервью учун раҳмат, келгусидаги фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз!

- Таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Барча ўзбекистонлик футбол ихлосмандларига, шунингдек "Оқ-тепа" клуби мухлисларига омад тилайман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика