

"Бизда шундай нуқталар борки, у учун термада жуда катта рақобат олиб борилади. Трентнинг эса омади келмаяпти. У сўнгги йиллардаги даражасини кўрсата олмаяпти. Бироқ кўриш мумкинки, сўнгги ҳафталардагина тўғри йўналиш олди.
Рис Жеймс ва Киран Триппьер клублари билан ажойиб мавсумни ўтказишди. Уокер эса "Манчестер Сити" билан ҳамоҳанг идеал ҳолатда. Шунингдек, ушбу нуқта учун яна бошқа вариантлар ҳам бор.
Трент, албатта, супериқтидор. У келажакда Англия термасининг асосий футболчиси бўла олади", - деди Саутгейт.



