

"Келажагим? Мен Евро-2024 бошлангунга қадар қарор қабул қила олмайман. Ягона вазифам - Англия билан турнирда ғалаба қозонишга ҳаракат қилиш. Назаримда, биз ёзда муваффақиятга эриша оламиз", - деди Саутгейт.
Эслатиб ўтамиз, Англия Евро-2024 мусобақасида Словения, Дания ва Сербия билан бир гуруҳдан ўрин олган.



