

Ярим ҳимоячи айни дамда ижара асосида Лондоннинг "Челси" жамоасида ўйнамоқда. Футболчи жорий мавсум сўнггида Мадриднинг "Атлетико" клубига қайтмоқчи. Сауль яна бир бор "матрасчилар" либосини кийишдан мамнун бўларди, сабаби у Англияда ўзини бахтли ҳис қилмаяпти.
Испаниялик "Челси"да ротация ўйинчиси бўлиб қолмоқда. У жорий мавсум АПЛ доирасидаги жами 6та ўйинда майдонга тушди.
Ньигес "Стэмфорд Бриж"га ёзги трансфер ойнасининг сўнггида борди. Унинг "аристократлар" билан ижара келишуви жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган.



