Сауль "Атлетико"ни тарк этиши мумкин

Aslanov Jasurbek
31 май 2021
"Атлетико Мадрид" ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес ёзда клубни тарк этиши мумкин

Якунланган мавсумда "матрасчилар" Испания чемпионлигини қўлга киритди, аммо бу жамоани коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий муаммолардан халос қила олмади. Ушбу вазиятни бартараф этиш учун клуб асосий таркибнинг бир ёки икки етакчи ўйинчисини сотиши мумкин.

Daily Маil хабарига кўра, ярим ҳимоячи Сауль Ньигес мадридликларни тарк этадиган футболчилардан бири бўлиши мумкин. 26 ёшли испаниялик футболчига қизиқиш билдираётган "Ювентус", ПСЖ, "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари камида 60 миллион евро тўлаши керак.

Шуниси эътиборга лойиқки, Сауль "Атлетико"даги ажойиб ўйинларига қарамай, Евро-2020 турнирида Испания терма жамоасига ёрдам бера олмайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Маil