

У “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Ньюкасл”дан бирини сотиб олишни режалаштирмоқда. Иккала жамоада ҳам раҳбариятнинг ўзгариши кутилмоқда.
Британия нашрларининг маълум қилишича, Салмон яна бир бор МЮ хўжайинларига таклиф билан чиқади. Аввалроқ, Глейзерлар шаҳзоданинг 3,5 млрд. фунтлик сўровига рад жавобини беришган эди.
“Ньюкасл” эса Муҳаммад Салмонга арзонроқ тушиши мумкин. Президент Майкл Эшли ўз клуби учун 340 млн. фунт сўрамоқда.



