Саудия Премьер-лигаси. Машарипов захирадан майдонга тушган ўйинда "Ал Насср" имкониятни бой бериб, пешқадамликдан маҳрум бўлди

Оқил Абдубарноев
10 мар 2023, 00:29
Саудия Арабистони Премьер-лигасининг 20-туридан ўрин олган "Ал Иттиҳод" — "Ал Насср" учрашуви якунланди.

Учрашувнинг 80-дақиқасида Ромариньо томонидан киритилган тўп мезбонларга ғалаба тақдим этди. "Ал Насср" таркибида Криштиану Роналду тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Жалолиддин Машарипов 76-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

Ўзининг яқин таъкибчисини мағлуб этган "Ал Иттиҳод" 47 очко билан чемпионат пешқадамига айланиб олди. "Ал Насср" эса 46 очко билан 2-ўринга тушиб кетди.


"Ал Иттиҳод" — "Ал Насср" 1:0

Гол: 1:0 – 80 Ромариньо.

"Ал Иттиҳод":  Гроэ, Аль-Олайян, Хегази, Шарахили, Бамасуд (Al Hawsawi, 69), Коронадо, Бруно Энрике, Хамед, Ромариньо (Камара, 88), Амдалла, Аль-Биши (Аль-Обод, 60).

"Ал Насср":  Аль-Акиди, Аль-Ганам, Альваро Гонсалес, Маду, Аль-Амри (Бушаль, 83), Конан, Луис Густаво (Аль-Хайбари, 46), Аль-Сулайхим (Аль-Хассан, 76), Маран (Аль-Наджи, 59), Роналду, Гариб (Машарипов, 76).

Огоҳлантиришлар: Бамасуд (68), Конан (84).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia