Саудия жамоалари «Барселона» етакчисига супер таклиф билан чиқишди

Khoja
23 мар 2025, 10:53
Саудия Арабистони жамоалари «Барселона»нинг етакчиси Рафиньяни қўлга киритишга яна бир бор уриниб кўришмоқчи.

Улар футболчига катта ваколатлар берадиган шартнома таклиф қилишмоқда. Бразилиялик футболчига йилига 100 миллион евродан кўпроқ тўлашга рози. Бироқ 28 ёшли футболчининг ўзи Саудия бориш ниятида эмас. У «Барселона» сафида қолиб, яна бир неча йил юқори даражада футбол кўрсатмоқчи.

Рафинья жорий мавсум 42 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 27 та гол ва 18 та голли узатма бор. У айни вақтда «Олтин тўп»га асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com