UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  2 08:20`Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  7 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20

Саудия чемпионатида жамоалар сони оширилади Янгиликлар

Саудия чемпионатида жамоалар сони оширилади

Кейинги йилдан Саудия Арабистони миллий чемпионатида жамоалар сони 16тага етказилади.

Маълумки, ҳозир ушбу давлат Про лигасида 14та жамоа кураш олиб бормоқда. Мутахассисларнинг айтишича, бу камлик қиляпти. Натижада жамоаларни 16тага етказиш фикри маъқулланди. Саудия Арабистони футбол федерацияси биринчи лига клубларига қўйилган легионерлар лимитини ҳам кўриб чиқди ва жамоаларнинг етти нафар хорижлик билан шартнома имзолашига рухсат берди. Бунгача фақат иккита чет эллик билан шартнома тузиш мумкин эди.

Ушбу мавсум якунига етганидан сўнг биринчи лиганинг иккита клуби Про лига йўлланмасини қўлга киритади. Про лигада 13-14 ўринни эгаллаган клублар биринчи лиганинг 3-4 жамоаси билан ўтиш ўйинида ўйнайди. Кейинги йилдан эса Про лигани охирги учта ўриндаги жамоа тарк этади ва биринчи лигадан учта жамоа элитага йўл олади. Про лиганинг 13-жамоаси эса биринчи лиганинг тўртинчи жамоаси билан иккита ўйиндан иборат плей-офф баҳсида ўйнайди.

Кейинги йилдан Саудия биринчи лигасида жамоалар сони 16тадан 20тага оширилади. Ғолиб жамоа федерация томонидан 1,3 миллион доллар миқдоридаги мукофот пулига эга бўлади. Иккинчи лига иштирокчилари сони эса 20тадан 24тага етказилади. Бундан ташқари, U-21 чемпионати бекор қилинади ва унинг ўрнига бошқа лига ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика