
Испаниялик мутахассис 2013 йилнинг декабридан жамоа билан ишлашни бошлаган эди, аммо у араблар билан яқинда бўлиб ўтган Форс Кўрфази Кубогида ғалаба қозона олмай ўз мухлисларини ранжитди. Саудия Арабистони мамлакати мезбонлик қилган бу турнирда Лопес Каро шогирдлари финалда Қатарга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мамлакат футбол федерацияси вакиллари янги бош мураббийнинг номини бир ҳафта ичида маълум қилади.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони терма жамоаси 2015 йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида иштирок этади ва уларга гуруҳда Ўзбекистон, Хитой ва КХДР терма жамоалари қаршилик қилади.