Саудия Арабистони "Кўрфаз Кубоги" финалига чиқди

Xayrulla Xoliqov
7 дек 2019, 06:49
Қатарда бўлиб ўтаётган "Кўрфаз Кубоги" мусобақасининг финалчилари маълум бўлди.

ЖЧ-2022 саралашдаги рақибимиз Саудия Арабистони ярим финалда Қатарни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб финалга йўл олди. Учрашувдаги ягона гол Абдулла Ал Ҳамдан томонидан киритилди. 

Иккинчи ярим финал Ироқ ва Баҳрайн ўртасида кечиб, бунда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Шундан сўнг навбат пенальтилар сериясига берилди ва Баҳарйн терма жамоаси 5:3 ҳисобида зафар қучди. 8 декабрь куни бўлиб ўтадиган финал ўйинида Саудия Арабистони Баҳрайнга қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia