Саудия Арабистони футбол федерациясида илк бор аёл киши иш бошлади

Xayrulla Xoliqov
24 фев 2018, 13:38
Саудия Арабистони футбол тарихида биринчи марта аёл киши мамлакат футбол федерациясида иш бошлади.

Охирги пайтларда юз берган кўплаб гап-сўзлардан кейин Саудия Арабистони футбол федерацияси Адва Ал Арифини ишга қабул қилди. Бу аёл федерациянинг жамиятга боғлиқ соҳаси билан шуғулланади. Адва Ал Арифи асосан жамоатчилик билан ишлайди, шунингдек Ар Риёд шаҳрида тузилиши кутилаётган аёллар футбол жамоасидан хабардор бўлиб туради.

Адва Ал Арифи "Ал Ямамаҳ" университетини бизнес йўналиши бўйича тамомлаган. Унинг ишга қабул қилинишини Саудия Арабистони терма жамоаси собиқ футболчиси Наваф Ал Темиёт ҳам маъқуллади ва федерация бу билан олдинга қадам ташлади дея баҳолади.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: arabnews.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›