UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   0 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  1 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  7 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  13 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26

Саудия Арабистони бош мураббийи икки ойга ҳам бормай ишдан ҳайдалди Янгиликлар

Саудия Арабистони бош мураббийи икки ойга ҳам бормай ишдан ҳайдалди

Кеча Саудия Арабистони терма жамоаси Португалияда Болгария билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб ютқазиб қўйди - 0:1.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ушбу мағлубиятдан сўнг раҳбарият бош мураббий Эдгардо Баузани ўз лавозимидан бўшатиб юборган. Ушбу мураббий шу йилнинг 15 сентябрь куни Саудия Арабистони бош мураббийи сифатида таништирилган эди. 

Қизиғи Бауза жамоани ЖЧ-2018 финал босқичига олиб чиққан Берт ван Марвейкнинг ўрнига келганди. 

Шу тариқа, Эдгардо Бауза 2017 йилда учта турли терма жамоада ишлаб ишдан бўшади. У 11 апрель куни Аргентина терма жамоасини ЖЧ саралашида жар ёқасига олиб келиб қўйиб жамоани тарк этганди. 11 май санасида мутахассис БАА терма жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилди ва юқорида айтганимиздек мундиал йўлланмасига эга бўлган Саудия Арабистонидан тушган таклифни деб БААни тарк этганди. 


Ушбу мураббий бошчилигидаги барча ўйинлар:

Саудия Арабистони - Ямайка 5:2
Саудия Арабистони - Гана 0:3
Саудия Арабистони - Латвия 2:0
Саудия Арабистони - Португалия 0:3
Саудия Арабистони - Болгария 0:1

Эдгардо Бауза бир йил ичида турли учта жамоада ишлашга улгурди: Аргентина, БАА ва Саудия Арабистони

 

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика