UZ

Сўнгги янгиликлар

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  2 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  2 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  8 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  1 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  3 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

Саудия Арабистони билан 10-тўқнашув Янгиликлар

Саудия Арабистони билан 10-тўқнашув

Бугун Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйин Мельбурн шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Дастлабки турда КХДРни мағлуб этган терма жамоамиз иккинчи турда Хитойга ютқазиб қўйди. Саудия Арабистони эса илк турда хитойликларга мағлуб бўлди, кейин КХДР 4:1 ҳисобида доғда қолдирилди.

Саудия Арабистони учун бу йилги мусобақа 9-Осиё Кубоги саналади. Ушбу жамоа ўз тарихида уч бор Осиёда тенгсиз бўлган (1984, 1988, 1996 йилларда). Ўзбекистон олтинчи бор қитъа чемпионатида иштирок этмоқда. Жамоамизнинг энг яхши натижаси 2011 йил Қатарда қайд этилган. Ўшанда Ўзбекистон ярим финалга қадар етиб бориб мусобақада тўртинчи ўринни банд этганди.

Бу икки жамоа барча мусобақаларда ўзаро 9 марта тўқнаш келган. Ўзбекистон уч марта ғалабага эришган, бир марта дуранг қайд этилган бўлса Саудия Арабистони ҳисобида 5 ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам араблар устун - 20:10.

Ушбу жамоалар ҳозирга қадар Осиё Кубогида 3 марта ўйнашган. Вакилларимиз бир марта рақибни мағлуб этган. Икки учрашувда эса Саудия Арабистонининг қўли баланд келган.

Эътиборли маълумот, араблар мусобақада урган тўрттала голни ҳам рақиб жарима майдони ичидан уришган. Ўзбекистонинг икки голидан бири жарима майдони ташқарисидан урилди.

Термамизда аниқ зарба бериш бўйича Турсунов ва Рашидов пешқадам - 2тадан аниқ зарба. Энг кўп пасни Азиз Ҳайдаров берган - 143та. Жепаров энг кўп 9 марта ҳаводан тўп узатган.

Саудия Арабистонида энг кўп аниқ зарба берган футболчи Наваф Ал Обид (3та). Ал Фараж 151 марта пас берган. Наиф Ҳазази 2 марта ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди. Ҳаводан тўп узатиш борасида ҳам Ал Обид пешқадам (9та).

Дастлабки икки турда Саудия Арабистони таркибида Саид Ал Муваллад, Мустафо Ал Бассас, Салман Ал Фараж сариқ карточка олишди. Ўзбекистондан эса Акмал Шораҳмедов ва Шавкат Муллажоновда огоҳлантириш бор. Ушбу футболчилар учинчи турда огоҳлантирилса чорак финални ўтказиб юборишади.

Осиё Кубоги. "B" гуруҳи
3-тур. 18 январь
Ўзбекистон - С.Арабистони
Бош ҳакам:
Бенжамин Уильямс (Австралия)
Қанот ҳакамлари: Мэттью Крим, Пол Гетранголо (иккаласи - Австралия)
Захира ҳаками: Аммар Али Ал Жунайби (БАА)
Назоратчи: Хани Толиб Баллан (Қатар)


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика