"Сассуоло" Скамаккани 25 млн еврога баҳолади. Форвард "Милан"га керак

28 дек 2020, 21:05
Иқтидорли ҳужумчи жорий мавсумни ижара асосида "Женоа" сафида ўтказмоқда.

"Сассуоло" раҳбарияти Жанлука Скомаккани 25 миллион евро эвазига сотишга тайёр. 21 ёшли форварднинг хизматларига "Милан" қизиқиш билдирмоқда. Аммо италиялик ҳужумчининг трансфер қиймати "россонерилар"га тўғри келмайди. Айни пайтда мавжуд маблағ жамоа етакчилари – Доннарумма ва Чалханоглу билан шартномани узайтиришга йўналтирилади.

Скомакка ва "Сассуоло" ўртасида тузилган амалдаги шартнома 2023 йилга қадар амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар