UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  0 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  2 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 19:27"Фулхэм" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  26 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  12 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  1 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1

А Серия. Элдор Шомуродов гол урган баҳсда "Женоа" мағлубиятга учради Янгиликлар

А Серия. Элдор Шомуродов гол урган баҳсда "Женоа" мағлубиятга учради

Теглар :  ЖеноаСассуоло
Италия А сериясининг 16-туридан ўрин олган "Сассуоло" - "Женоа" учрашуви якунига етди.

Сассуоло

Жереми Бога - 52', Джакомо Распадори - 83'

Серия А . 16-тур

06/01/2021, 19:00

1
:
2
Тугади

Дженоа

Элдор Шомуродов - 64'

Стадион: Stadio Mapei - Citta del Tricolore, 0 томошабин

Бош ҳакам: Michael Fabbri

45'
90'
35'  Доменико Берарди (Грегуар Дефрель)
39'  Каан Айхан
52'  Жереми Бога
52'  Мануэль Локателли
57'  Франческо Капуто (Хамед Траоре)
58'  Франческо Маньянелли (Мехди Бурабия)
59'  Мехди Бурабия
74'  Филип Джуричич (Джакомо Распадори)
74'  Мануэль Локателли (Педро Обианг)
83'  Джакомо Распадори
83'  Жереми Бога
87'  Мерт Мюлдюр
12'  Доменико Кришито
23'  Андреа Масьелло
57'  Андреа Масьелло (Паоло Гильоне)
57'  Милан Бадель (Николо Ровелла)
57'  Леннарт Чиборра (Марко Пьяца)
64'  Элдор Шомуродов
64'  Паоло Гильоне
71'  Джанлука Скамакка (Эдоардо Гольданига)
82'  Миха Зайц (Маттиа Дестро)
85'  Эдоардо Гольданига


"Сассуоло" – "Женоа" 2:1

"Читта-дель-Триколоре"

Голлар: 1:0 – 52 Бога, 1:1 – 64 Шомуродов, 2:1 – 83 Распадори.

"Сассуоло" – Консильи, Рожерио, Мюльдюр, Феррари, Айхан, Джуричич (Распадори, 74), Маньянелли (Бурабия, 58), Берарди (Дефрель, 35), Локателли (Обианг, 74), Бога, Капуто (Траоре, 58).

"Женоа" – Перин, Дзаппакоста, Масьелло (Гильоне, 57), Кришито, Чиборра (Пьяца, 57), Бадель (Ровелла, 58), Радованович, Лерагер, Зайц (Дестро, 82), Скамакка (Гольданига, 71), Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: Кришито (12), Масьелло (23), Айхан (39), Бурабия (59), Гольданига (85), Мюльдюр (86).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. ГОООЛ! "Женоа" ҳисобни тенглаштирди! ЙЎҚ, офсайд бўлган экан. Ҳакам голни бекор қилди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Женоа" футболчиси ҳужумда рақиб дарвозабонига нисбатан қўпол ўйнади, энди посбон истаганича вақт чўзиши мумкин.

85. Жереми Бога чап қанотдан рақибнинг уч футболчисини қийнаб қўйди. Натижада Голданига қоида бузди ва сариқ карточка билан жазоланди.

83. ГОЛ! "Сассуоло" яна ҳисобда олдинга ўтиб олди. Боганинг қанотдан узатмасидан сўнг Распадори бош билан "Женоа" дарвозасини ишғол қилди. 2:1.

82. Ўзгариш: Зайц ўрнига Маттиа Дестро ўйинга қўшилди.

78. ЗАРБААА! Де Фрел бир рақибини алдаганидан сўнг тўпни узоқ бурчакка йўллади, аммо тўп устунга тегиб қайтди.

73. Элдор рақиб билан курашиб, узун пасдан сўнг тўпни ўзига тўхтатишга уриниб кўрди, аммо рақиб ҳалақит қилгани туфайли буни уддалай олмади.

71. "Женоа"да ўзгариш: Скамакка ўрнига Голданига майдонга тушди.

64. ГОООООЛЛЛЛЛ! ШОМУРОДОООООВВВ! Элдор қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозанинг узоқ бурчагига йўллади ва ҳисобни тенглаштирди! ЯШАВОР ЭЛДОР! ГОЛНИ Телеграм каналимиздан кўчириб олишингиз мумкин.

62. "Женоа" уч ҳужум билан ўйнай бошлади, аммо ҳозирча ҳужумлар ташкил этишда муаммолар юзага келмоқда.

57.  "Женоа"да ўзгаришлар: Масьелло ўрнига Жилионе, Сиборра ўрнига Пьяца ва Бадель ўрнига Ровелла майдонга тушди. Шомуродов майдонни тарк этгани йўқ.

52. ГОЛ! Афсуски "Сассуоло" ҳисобни очди. 1:0. Жереми Бога жамоадошини узун пасидан сўнг тўпни ўзига тўғирлади ва Масьеллони алдаб, дарвозани ишғол қилди.

50. Шомуродов тўпни қабул қилди ва тезлик билан олдинга ўтди. У бир рақибини алдаб ўтганидан сўнг иккинчисидан қочиб кетишга уринди, аммо "Сассуоло" ҳимоячиси Элдорни гавдаси билан тўсиб, тўпни олиб қўйди.

48. Капуто ҳужумда "Женоа" ҳимоячиси Иван Радовановичнинг оёғини босиб олди. Ҳимоячининг ҳайқириғи стадиондаги деярли ҳаммага эшитилди. Ҳакам фол қайд этди.

46. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлимга старт берилди.


ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Доменико Кришитонинг қаҳрамонлиги туфайли "Женоа" дарвозаси ишғол қилинмади. Кришито яқин масофадан берилаётган зарбага сўнгги паллада оёғини қўйиб қолди.

39. Айхан Шомуродовни йиқитгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

36. Элдор кутилмаганда рақибдан тўпни олиб қўйди ва ўз жамоасининг тезкор қарши ҳужумини бошлади. У қанотдан тўпни узатганидан сўнг Чиборра бош билан "Сассуоло" дарвозасига зарба берди, аммо ноаниқ.

35. Ўзгариш: "Сассуоло" ярим ҳимоячиси Доменико Берарди жароҳат туфайли баҳсни эрта якунлади, унинг ўрнига Дефрел ўйинга қўшилди.

34. ЗАРБАААА! Шомуродов жамоадошининг ҳаволатиб узатган тўпини ўзига тўғирлади ва чап оёғи билан рақиб дарвозасига кучли зарба берди. Афсуски тўп ташқи томондан дарвоза тўрига тегди.

30. ЗАРБАААА! Мюлдьюр оёғининг ташқи қисми билан ажойиб айланма зарба берди, посбон эса яқин бурчакни бир амаллаб тўсишга улгурди.

24. Жарима зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.

23. Сариқ карточка. Масьелло тўпни тўхтатишга уриниб, рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. "Женоа" дарвозаси томон хавфли стандарт белгиланди.

18. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Элдор қанотдан бўлган узатмадан сўнг тўпни дарвоза томон тепди, аммо зарба кучсиз бўлгани туфайли Скамакка тўпни эгаллаб олди ва у ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринди, бироқ тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

16. Капуто ҳужумда тўпни ўзига тўғирлай олмай, "Женоа" футболчисига нисбатан фол ишлатди ва ҳакам мезбонлар ҳужумини хуштаги билан якунлаб қўйди.

15. Шомуродов рақиб жамоанинг узатмасини илиб кетди ва ҳужум бошлашга уринди, бироқ олдинда жамоадошлари кам бўлгани туфайли тўпни орқага қайтарди.

13. Ҳозирча ҳужум ташкил қилишда "Сассуоло" анча фаол, "Женоа" эса тўпни ўзида кўпроқ ушлаб туришга уриняпти, аммо бунинг уддасидан чиқмаяпти.

10. Бальярдини "Браво, Элдор" дея футболчимизни қўллаб, уни кўпроқ прессинг уюштиришга чақирмоқда.

8. Лерагер майдон марказида тўпни рақибга олдириб қўйди ва "Сассуоло" тезкор қарши ҳужум ташкил қилди, аммо мезбонларнинг сўнгги узатмаси муваффақиятсиз чиқди.

5. "Сассуоло" ҳужумчиси Капуто қулай вазиятдан "Женоа" дарвозасини ишғол қила олмади. 

1. Учрашув бошланди.


"Сассуоло" – "Женоа"

6 январь, 19.00, «Читта-дель-Триколоре»

"Сассуоло"
– Консильи, Рожерио, Мюльдюр, Феррари, Айхан, Джуричич, Маньянелли, Берарди, Локателли, Бога, Капуто.

"Женоа" –
Перин, Масьелло, Радованович, Кришито, Заппакоста, Лерагер, Бадель, Зайц, Чиборра, Элдор Шомуродов, Скамакка.

Рейтинг: +156   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика