UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Бунёдкор" уч нафар футболчи билан келишувга эришди  3 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  4 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6

Сарвар Каримов: "U-17 Жаҳон чемпионатида терма жамоадаги барча футболчида ўзини кўрсатиш имкони бор" Янгиликлар

Сарвар Каримов: "U-17 Жаҳон чемпионатида терма жамоадаги барча футболчида ўзини кўрсатиш имкони бор"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 10 ноябрь куни Индонезияда Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлайди.

Бу йўлдаги илк рақиб - Мали терма жамоаси. Мазкур мусобақа олдидан 2013 йил ўсмирлар терма жамоаси сафида БААдаги Жаҳон чемпионатида қатнашган Сарвар Каримов фикрларини билдирди. 

Мали U17

Мамаду Думбия - 30', Мамаду Думбия - 72', Мамаду Думбия - 75'

Чемпионат Мира-U17. Группа B . 1-тур

10/11/2023, 14:00

0
:
3
Тугади

Узбекистан (до17)

Стадион: 3014 томошабин

45'
90'
30'  Мамаду Думбия
72'  Мамаду Думбия
75'  Мамаду Думбия

- Авваламбор ўсмирларимизни Жаҳон чемпионатига қадар етиб келгани билан табриклайман. Бу натижаларнинг ортида катта меҳнат борлиги кўриниб турибди. Мусобақада барчамиз улардан яхши натижалар кутиб қоламиз ва ҳар бир ўйинда чин юракдан мухлислик қиламиз. Гуруҳ босқичига келадиган бўлсак, ўсмирларимизнинг нималарга қодирлигини Осиё чемпионатида кўрдик. Жамоамизда аниқ ўйин услуби ва юқори техникали футболчилар бор. Бу ёшда битта футболчини бошқасидан устун қўйиб бўлмайди. Асосийси ҳар бир ўйинга тўғри тайёргарлик кўриш керак. Гуруҳдан чиқишимизга ишонаман. 

- Юқорида айтганимдек, қайсидир футболчини алоҳида ажратиб кўрсатмайман. Чунки мусобақа олдидан фикрини чалғитиб қўйишни истамасдим. Мураббийлар энг муносиб 21 нафар футболчиларни жалб қилган. Уларнинг барчасида ўзини кўрсатиш учун имконият бор. Бу Жаҳон чемпионатида футболчиларни бутун дунё кузатади. Ўсмирларимизга омад тилайман.

- 2013 йилги Жаҳон чемпионатида бир-биридан эсда қоларли хотиралар қолган. Ўшанда гуруҳда учинчи тургача гол ўтказмаганмиз. Жамоамиз яхши шаклланганди. Мундиал катта футболга қадам қўйишимизда пойдевор бўлган. 

- Хорватия ном жиҳатдан устундек кўриниши мумкин. Лекин якунда биз ғалаба қозонгандик. Афсуски, Жаҳон чемпионатида нимчорак финалдан ортга қайтишга мажбур бўлганмиз. Менимча, Гондурас билан биринчи бўлимда олган қизил карточкамиз бизга панд берган ва ўйин охирларига келиб гол ўтказиб юборганмиз. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика