UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Бове юрак жарроҳлигидан кейин биринчи марта "Фиорентина" ўйинига келди  0 12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  2 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  6 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  12 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8

Сарвар Каримов: «Арманистондаги йиғиндан кўнглим тўлди» Янгиликлар

Сарвар Каримов: «Арманистондаги йиғиндан кўнглим тўлди»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 8-16 июнь кунлари Арманистонда бр ҳафтали йиғин ташкил қилишди.
Осиё чемпионатига пуҳта тайёргарлик кўраётган ёшлар терма жамоамиз хориж йиғинида Арманистон ёшлар терма жамоасига қарши ҳам иккита ўртоқлик учрашувида қатнашди. Уларнинг бирида муваффақият қозонган бўлишса, кейингисида дуранг натижани кўрсатишди. Мазкур йиғинларга терма жамоа мураббийлари ўсмирлар сафида осиё ҳамда жаҳон чемпионатларида тўп сурган қатор ўйинчиларни жалб қилишмоқда. Хусусан ажойиб ёш дарвозабон Сарвар Каримовни ҳам мураббийлар ҳар бир йиғинга жалб қилишмоқда. Арманистон йиғиндан кейин терма жамоа делегатцияси юртимизга қайтиб келганидан сўнг Каримов билан суҳбатлашдик.

- Сарвар, аввало Арманистонда бўлган бир ҳафталик йиғин хусусида фикрингиз қандай?

- Йиғин қисқа вақт давом этган бўлишига қарамай, ҳаммаси яхши бўлди. Кунига бир маҳалдан машғулотларда иштирок этдик. Асосан тўпни назорат қилиш, ўйинларда рўй берадиган вазиятлар устида машқлар бажардик. Қолаверса, Арманистон ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга чиқдик. Мазкур учрашувларнинг дастлабкисида ғалаба қозонган бўлсак, кейингисида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этдик.

- Мазкур йиғиндан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳа, тўлди. Чунки иккита назорат учрашувида ёмон натижа кўрсатмадик. Иккинчисида ҳам ғалаба қозониш мумкин эди, лекин вазиятлардан фойдалана олмадик. Айтиш керакки, мана шу йиғин футболчилар учун ҳар тарафлама фойда бўлди.

- Арманистонга қарши кечган иккита назорат учрашувлари сизнинг назарингизда қандай кечди?

- Яхши, бўлди. Европа мамлакатларига қарши ўйнаш, барибир фойдадан холи эмас. Улардан кўп нарса олиш мумкин Тажриба тўплаш, камчиликларингизни кўриб олиш имконияти пайдо бўлади. Арманистонга қарши дастлабки беллашув анча қизиқарли кечди. Сабаби, уларнинг ўйинларини кўрмагандик, шунга бироз кутилмаган учрашув бўлди. Иккинчи ўйинда эса рақиб борасида бироз маълумотга эга эканлигинмиз боис, эхтиёткорона ўйнашга ҳаракат қилдик. Ҳар икки учрашув ҳам яхши бўлганлигини айтишим мумкин.

- Европа терма жамоалари техника ва жисмоний тарафдан кучли ҳисобланади. Арманистонда ҳам шундай ҳолат кўзга ташландими?


- Дарҳақиқат, жисмоний жихатдан ва тўп билан ишлашлари яхши экан. Европа футболининг ҳам кучли тарафи, менимча шунда деб ўйлайман. Арманистон ёшлари терма жамоасида ҳам шундай ҳолатга кўрдик. Қолаверса, жамоавий ўйин жиҳатидан ҳам яхши тўп суришлари маълум бўлди.

- Ўтказилган учрашувларда мураббийлар штаби сизга ҳам ишонч билдиришиб, майдонга туширдими?

- Ҳа. Биринчи учрашувда дарвозани Дилшод Ҳамроев қўриқлаган бўлса, кейинги баҳсда менга ишонч билдиришди.

- Энди кейинги ойда Венгрияда йиғин бўлиши ҳамда уларга қарши иккита учрашувда майдонга чиқасизлар. Бу ҳам терма жамоага фойда келтирса керак?


- Ҳаммага маълумки, кузда терма жамоамиз Осиё чемпионати беллашувларида тўп суради. Терма жамоамиз ҳар бир ойда чемпионатга пуҳта тайёргарлик кўриш истагида, йиғинлар ташкил қилмоқда. Қолаверса, мураббийлар штаби йиғинлар мобайнида қатор футболчиларни кўздан кечиришиб, терма жамоа ўзагини аниқлашиб боришмоқда. Венгрияда бўладиган йиғин ҳам албатта термага фойда беради. Кучли рақибларга қарши назорат учрашувлари эса ўйинчиларни ўзига бўлган ишончларини ошишига хизмат қилиб боради.

- Ҳозирги пайтда терма жамоада расман бош мураббий йўқлиги сабабли, бу лавозимни вақтинчалик Илҳом Мўминжонов олиб бормоқда. Бу мураббий сизда қандай таассурот қолдирди?

- Ёмон эмас. Мўминжонов Сергей Лушанга ёрдамчи мураббий сифатида кўмалашиб келганлиги туфайли, уларнинг режалларини Арманистондаги йиғинда ҳам қўллади. Ўтказилган ўйинларга ҳам яхши тайёрлантира олди. Тактика борасида ҳам яхши мураббий эканлигини кўрсатиб қўйди.

- Сиз ўсмирлар терма жамоаси билан Осиё чемпиони бўлгандингиз. Буни ёшлар ўртасидаги қитъа биринчиликида ҳам такрорлаш мумкинми?


- Айни пайтда барчамиз мана шу мақсад учун тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатлари орасида фарқ бор. Шунга қарамай, ҳозирги ёшлар термамизда яхши футболчилар тўпланишган. Ўйлайманки, бу йигитлар билан жаҳон чемпионатига йўлланмани ҳам қўлга киритиш мумкин. Шунингдек, ёшлар ўртасида ҳам тенгсиз бўлишга кучимиз етади. Энди ҳаммаси олиб бориладиган йиғинларга, тайёргарликка боғлиқ.

- 1995 йилда туғилган терма жамоамизда ҳам кўплаб иқтидорли дарвозабонлар бор. Шу боисдан йиғинлар мобайнида мураббийлар ҳар бир посбонларга имконият бериб келмоқда. Осиё чемпионатига боришингизга ишонасизми?

- Ҳозирдан бир нима дейиш қийин. Мураббийлар ишонч билдиришиб, мени йиғинларга жалб қилишиб боришса, бўлди. Қитъа чемпионатига қадар мураббийларни ишончларини оқлаб, терма жамоага лойиқ эканлигимни кўрсатиб қўймоқчиман. Хуллас, қўлдан келганча ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

- «Локомотив» жамоаси Игнатий Нестеров, Темур Жўраев сингари маҳоратли посбонлар бор. Шу боисдан клубда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгандирсиз?

- Худога шукрки, «Локомотив» клубидаги мураббийларим ўринбосарлар сафида ҳар бир учрашувда менга ишонч билдиришиб, майдонга туширишмоқда. Шу сабабли, етарлича ўйин амалиётига эга бўлиб бормоқдаман. Бунинг учун уларга алоҳида ташаккур билдириб қолмоқчиман. Жамоамиздаги маҳоратли посбонлар билан бирга ишлаган ҳолда, тажрибамни ошириб боришга умид қиляпман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика