UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  0 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6

Саррига жуда қийин бўлади Янгиликлар

Саррига жуда қийин бўлади

"Челси"нинг бош мураббийи бўлиш осон эмас.

Ишласанг, таркибни яхшиласанг, совринларга эга чиқмоқчи бўлсанг ҳам клуб амалдорларининг эътиборига тушмасанг, жуда қийин бўлади. Ёки биринчи муваффақиятсизликкача. Барчаси жамоани қайси йўлакдан олиб кетишингга боғлиқ. Бўлмасам, барчаси раҳбарлар билан жанжалгача боради. Тақдиринг ҳал бўлади.

Ўзига ҳос характерга эга, ажойиб ғоялар ва харизматик мураббийлар "Челси"да муваффақиятга эришиши мумкин, аммо улар ҳам жамоада узоқ вақт тура олмайди. Антонио Конте жамоанинг муҳим футболчилари билан очиқдан очиқ "жангга" ўтди. Давид Луис ва Диего Костани бунга мисол қилиб кўрсатса бўлади.

Сарри "Челси"ни ўзгартириш учун ўз ватандоши ўрнида ишламоқда. Клуб безори, жуда талабчан, собиқ банкир, катта ғалабаларга эришмаган мураббийни ўзига олиб келди. Энг муҳими шундаки, мураббий ўз тамойилларидан воз кечмайди.

Раҳбарият бу инсонни қайта ўқитиш керак эмаслигини яхши билади. У клубнинг "қариялари" билан жанжаллашадиган ёш Виллаш-Боаш, ёки тирноқнинг ичидан кир қидирадиган Бенитес, Хиддинк ва Ди Маттео, Торресни трансфер қилиб, ишдан кетган Анчелотти эмас. Қиладиган ишларини ўзи яхши билади.

Моуриньо ўз вақтида "Челси"да ҳимояда жуда кўп ўйнади: маҳоратли ва имправизацион ҳужумкор футболчилар ортда, тартибли ҳимояда ҳаракат қилди. Бироқ жамоа вазиятдан фойдалана оларди,  "Челси" эса кам гол ўтказиб юборарди.

Сарри - ҳужумкор футбол тарафдори, ҳар доим ўз фалсафаси борасида очиқдан очиқ гапирадиган инсон, ҳудди Гвардиола каби. Саррининг "Наполи"си ўтган мавсумда Пепнинг "Манчестер Сити"сига қарши ўйинда қатнашганида, испаниялик мутахассис шундай илиқ фикрларни билдирганди: "Менга "Наполи" иштирокидаги баҳслар жуда ҳам ёқади. Менга Саррининг жамоасидаги кўп жиҳатлар маъқул келади. Фикримча, улар Европанинг энг кучли уч жамоасидан бири".

Саррининг ўйин услубини тез-тез "зидди захар" деб аташади, бу эса Пеп фалсафасига қарши мукаммал воситалардан бири. "Наполи" ҳужумларини ўз дарвозаси ёнидан бошлайди (А Серияда жамоа тўпни ўзида ушлаб туриш борасида энг яхши натижани қайд этди), бироқ ҳужум жуда тез ва аниқ. Қарши ҳужумларда жуда кам вақт сарфланади.

Саррини олиб келиб, "Челси" ўзига ҳос ўйин услубига эга бўлади. Бироқ мухлислар чиройли футбол кўриб, натижани йўқотиб қўйишмаса бўлгани.

Шундай эмасми?

Саррини бош мураббий этиб тайинлаб, "Челси" жуда катта иш бажарди. Хўш, эндичи? "Челси"нинг трансфер сиёсати хаотик тарзда. Ўтган мавсумда "Челси" кўплаб яхши футболчиларни олиб келди. Бироқ натижалар буни оқламади. Ва бу йигитлар мураббий алмашганидан кейин жамоадан кетиши мумкин бўлиб турибди.

Мантиқан олиб қараганда, янги бош мураббийни қўллаб-қувватлаш керак. Унинг ўйин услубига мос тушадиганларни ёки олдин у билан фаолият олиб борган футболчиларни харид қилиш керак. Улар билан ғоялар мос тушади. Агарда режиссёрлик курсисига Тарантинони таклиф қилиб, унга В классидаги болаларни эмас, юлдузларни беришингиз керак бўлади.

Сарри "Челси"га келганига бир неча ҳафта бўлди. Трансферлар ойнаси ёпилишига эса икки кун қолди. Таркибнинг катта қисми эса Премьер-лига савиясига мос тушмайди. Чидамсиз Рюдигер, захирада "чириётган" инглизлар Кехилл ва Дринкуотер. Давид Луис эса ўзининг характери билан ўтган мавсумда захирада қолди. Голларга сабаб бўлаётган Бакайоко. Гол уришда нўноқ Мората. Доим жароҳатда юрадиган Баркли.

Шунингдек, жамоанинг етакчилари тақдири сўроқ остида қолмоқда. Бир ойлар муқаддам Эден Азар "Реал"га кетмоқчи эканлигини очиқдан очиқ айтиб ўтди, Куртуа эса жамоадошини қўллаб-қувватлади. Виллиан эса Конте билан жанжаллашиб қолганидан кейин "Челси"дан кетишга қарши бўлмаяпти. Жамоанинг янги бош мураббийи эса уларнинг тақдирига ойдинлик киритмаяпти. Кўриб турганингиздек, барчаси топишмоқ.

Саррининг ягона трансфери - ярим ҳимоячи Жоржиньо бўлиб турибди. Унинг ҳам адаптацияси қанча вақт давом этишини билиб бўлмайди. "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентиснинг айтишига кўра, Сарри "Наполи"даги бутун таркибини Англияга кўчириб кетмаган бўлса-да, трансферларга жуда ўч инсон. "Челси" унинг даврида пулларни аяб ишлатиши керак.

Раҳбарлар эса бир неча йиллардан буён паст савияли жамоаларни юқори даражага олиб чиққан мутахассис "Челси"ни кучайтиришсиз ҳам инқироздан олиб чиқа олади деган фикрда бўлиб турибди. Саррининг тайинланувидан асосий сабаб - жамоанинг ёрқин ўйин кўрсатиши эмас, балки жамоани инқироздан олиб чиқа олишига ишонишмоқда.

Сарри ўз ҳамкасблари Конте ва Моуриньо каби совринларга эга чиқмагани борасида гапириш мумкин. Бу журналистларнинг ҳар доимги гаплари. Бироқ Маурициода ҳам фахрланадиган жиҳатлар жуда кўп.

У "Эмполи"ни юқори дивизионга олиб чиқди, жамоани юқори савияга кўтара олди. Ушбу жамоада 30дан ошиқ тактик схемаларни ишлатди. "Наполи"ни Италиянинг энг яхши жамоаларидан бирига айлантирди. "Ювентус" билан сўнгги дақиқаларгача курашди. Жуда кўплаб ёш футболчиларни кашф қилди. Сарри 17 ёшли Хадсон-Одойни мақтайвериб чарчади.

Бироқ унданда ёшларга ишониш - жуда масъулиятсизлик бўлиб кетади. Бир вақтлар Юрген Клопп ҳам "Ливерпуль"да трансферлар учун катта маблағ сарфламаслигини айтганди. Шу даврда "Челси" пулни тежамоқда, Сарри эса Контедан қолган тартибсизликларни тўғрилаш билан банд. Жаҳон чемпионати сабабли жамоаларда вақт кам бўлганлиги учун эътироз билдиришингиз мумкин. Аммо "кўклар"нинг ўзи Контенинг истеъфосини ва Саррининг олиб келинишини компенсация сабабли анчагина кечиктириб юборди. Агарда воқеалар ривожи сал тезлашганида Сарри "Челси" структурасига эртароқ борган бўларди.

Лондонликлар ҳатто керакмас ўйинларда гол урган ҳужумчилардан бирини ҳам трансфер қилмади. Бу борадаги асосий номзод бир вақтлар "Наполи"да Сарри билан бирга ишлаган Гонсало Игуаин бўлиб турганди. Гонсало Рафа Бенитес қўл остидаги 37 ўйинда 18 марта дарвозани ишғол қилганди. Кейинчалик Саррининг илк мавсумида у жамоа таркибида 35 баҳсда 36 гол киритишга эришди. Саррининг жамоалари ҳар доим жуда кўплаб голлар кирита олади.

Роман Абрамович, Марина Грановская ва бошқа раҳбарлар ёрдам беришни истаса, Саррининг талабларига жавоб берадиган футболчиларни трансфер қилиши керак. Сарри футболчиларнинг қирраларини очишда яхшигина ишлайди. Бироқ унинг қўл остидаги таркиб футболчиларида кучли жиҳатлар камроқ.

Агарда италияликнинг қўл остида жамоа муваффақиятсизликка учраса, яна у айбдор бўлади ва яна турли хил жанжаллар келиб чиқади. Аммо трансферлар ойнаси ёпилишига оз вақт қолди. Бунда "Челси" катта трансферларни амалга ошириши жуда қийин бўлади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика