Сарри зотилжам билан касаллангани аниқланди

Eldor Akmurzayev
20 авг 2019, 00:45
«Ювентус» расмий сайти клуб бош мураббийи Маурисио Саррининг зотилжам (ўпка яллиғланиши ёки пневмония) билан касалланганини маълум қилди.

Касалликнинг даражаси тўғрисида эса аниқ маълумот келтирилмаган.

Манбага кўра, Сарри бугун жамоанинг машғулот базасида бўлган. Бироқ, футболчиларга кўрсатмаларни ўзи эмас, ёрдамчилари орқали етказиб тургани айтилмоқда. 

Аввалроқ, италиялик мутахассис кунига 60та тамаки (сигарет) чекиши ҳақида ошкор этганди. 

60 ёшли Сарри жорий ёзда «Челси»дан туринликлар бошқарувига келди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: juventus.com