

Кеча туринликлар "Рома"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Жамоа сўнгги 8 ўйиннинг атиги 2тасида ғалабага эришди ҳолос.
"А Сериядаги чемпионликдан кейин йигитларнинг руҳий ҳолатида чўкиш бор.
"Лион"га қарши баҳсда эхтиёт бўлиб ўйнашимиз керак. Ҳозирги ҳолатимиз билан ушбу жамоани мағлуб этиш қийин бўлади. ПСЖ билан баҳсда жамоа яхши ўйнади.
Қувватга кириб олиш керак. 2 кун дам оламиз. Дибалада барчаси жойида. Эртага барчасини келишиб оламиз", - деди Сарри.



