UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  17 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  23 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Сарри: "УЕФА футболни ҳурмат қилмайди" Янгиликлар

Сарри: "УЕФА футболни ҳурмат қилмайди"

"Лацио" устози Маурицио Сарри "Клуж" майдони ҳолати ҳақида гапирди.

Жамоа бош мураббийи Конференциялар Лигаси плей-офф босқичида "Клуж" билан дуранг билан тугаган ўйиндан сўнг (0:0) майдон ҳолатини қаттиқ танқид қилди.

Биринчи ўйинда гарчи баҳснинг дастлабки 15 дақиқасида Патрик майдонни қизил карточка туфайли тарк этган бўлса-да, Чиро Иммобиле томонидан киритилган ягона тўп Италия жамоасига устунликни тақдим этиб, жавоб ўйинидан сўнг кейинги босқичга йўлланмани кафолатлаб қўйди.

А Серия вакили устози Сарри ўйиндан кейин шундай фикрларни билдириб ўтди: 

"Биз бу ерда футбол ўйнашимизнинг ҳеч қандай имкони йўқ эди. Биз футболга ўхшаш спортга мослашишга уриндик, чунки бу майдонда умуман футбол ўйнаб бўлмас эди. 

Мен ҳар доим УЕФАнинг ҳурмат ҳақида гапираётганини эшитаман, лекин улар бундай майдонларда ўйнашни сўраш орқали футбол ва ўйинчиларни ҳурмат қилмаслигини кўрсатади. Бу шунчаки футбол эмас. Шундай бўлса-да, биз яхши ҳаракатландик ва афсуски, ғалаба қила олмадик".

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика