

Қайд этиш керак, "Ювентус" Сарри бошчилигида мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
"Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Аммо афсуски, тайм оҳирида, ҳужум қилиш қийин бўлиб турган пайтда гол ўтказиб юбордик.
Куадрадо қизил олган пайтда рақиб гол уриши учун қулай имконият бор деган фикрга қўшилмайман. Сариқ карточка ўша вазият учун адолатли қарор эди. Менимча ўша ерда бош ҳакам хато қилди.
Аммо бу ҳолатга катта эътибор қарата олмаймиз. Чунки бу бизнинг қўлимизда эмас.
Якшанба куни Бентанкур тиббий текширувлардан ўтади. У жамоа учун жуда ҳам керак.
Роналду машғулотларни юқори суръатда давом эттирмоқда. У ўзининг энг юқори жисмоний ҳолатига тушиб олди", - деди Сарри.



