

“Қийин ўйин кутяпман. “Рома” сафарда жуда кўп гол урмоқда ва кам мағлуб бўляпти. Бу топ жамоа. Биз эса меъёрни сақлашимиз керак, айниқса ҳужумдаги турли футболчилар билан. Шу билан бирга биз ушбу баҳсда қандай тактика билан ўйнашимиз ҳақида бир қарорга келмаганимизни айтмоқчиман. “Рома” — кучли жамоа. Шу боисдан уларга қарши баҳсда сабр қилиш керак бўладиган дақиқалар бўлади”, — дейди Сарри.



