Сарри: "Кантедан тўғри фойдаланяпман"

Mirjalol Normatov
16 дек 2018, 15:59
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри ярим ҳимоячи Н'Голо Кантенинг ўйинларига баҳо берди.

"Бизнинг таркибимиз ўйинимизга жуда мос. Агарда сиз Жоржиньони сотиб олсангиз-у қўл остингизда Фабрегас бўлса 4-3-3 тактикасини ишлатишингиз керак. Агарда сиз менинг схемам бўйича ўйнасангиз, марказда техникали футболчи бўлиши лозим. Жоржиньо жуда тез ўйлайди ва паслари аниқ.

Менинг тактикамда Канте бироз юқорироқда бўлиши керак. Тушунаман, кимлардур бошқача ўйлайди. Агарда менинг фалсафамни тушунадиганлар бўлса, ҳақлигимни билишади", - деди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›