

Италиялик мураббий Гвардиолани дунёнинг энг кучли мураббийи деб ҳисоблайди.
"Гвардиолани инсон ва мураббий сифатида қаттиқ ҳурмат қиламан. Мен учун у дунёнинг энг яхши мураббийи", - деди мутахассис.
Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" ўтган мавсумда Англия Премьер-лигаси ғолибига айланди.



