Сарри - Азарнинг кетиши ҳақида: "Трансферлар билан шуғулланмайман"

Mirjalol Normatov
31 мар 2019, 16:28
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри хавбек Эден Азарнинг жамоадан кетиши борасида гапирди.

"Иккита йўл бор: Азарнинг ўзидан ёки раҳбариятдан сўранг. Мен трансферлар билан шуғулланмайман.

Ҳозирда Азар биз билан эканлиги жуда муҳим. У кейинги икки ойда жамоа юқори формада бўлиб туриши учун жуда муҳим.

Унинг қарорини ҳурмат қиламан. Бироқ ҳозирда у қандай қарорга келганини билмайман", - деди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: fcchelsea.com