

"Жоржиньонинг АПЛга кўниккани сиз ундан нима кутаётганингизга боғлиқ. Агар ундан сўнгги пасни кутаётган бўлсангиз, у ҳали тайёр эмас. Одатда Жоржиньо рақиб дарвозасидан 40-45 метр узоқда ўйнайди, у сўнгги пасни бермайди, унинг иши бошқа.
Азар ҳақида гапирадиган бўлсак, у ўзгаряпти деб ўйлайман. Бельгиялик индивидуал футболчи бўлишга ўрганиб қолган, энди у жамоавий футболга кўникиши керак. Бу Эден учун осон эмас.
Азарнинг техникаси жуда кучли ва у тактика жиҳатдан ўсишга қодир" - дейди Сарри.



