Сарри А Серияни танқид қилди

Mirjalol Normatov
30 апр 2023
"Лацио" бош мураббийи Маурицио Сарри А Серия раҳбариятини ўйинлар вақти сабабли танқид қилди.

"Тушлик ёки ундан олдинги вақтда ўйнаймиз, бу нимаси? Шоу уюштириб бериш учун бизда имкон йўқ. Италиядагилар чемпионатнинг янада ўртача савияда бўлишини исташмоқда.

Қулайликлар йўқ. Замонавий стадионларсиз А Серия ўлик ҳолатда бўлиб қолади", - деди мураббий Николо Скирага.

"Интер" - "Лацио" учрашуви маҳаллий вақт билан 12:30да старт олди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal