Сарри: "100 млн. фунт - Азар учун жуда паст нарх"

Aslanov Jasurbek
9 апр 2019, 17:43
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри "Вест Хэм"га қарши баҳсда (2:0) 2та гол урган Эден Азар ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Азар ажойиб ўйин ўтказди. У "Брайтон" билан баҳсда ҳам яхши ҳаракат қилди. Бизнинг омадимиз келган, чунки таркибда бундай футболчи бўлса, ғалаба қозониш осон.

100 млн. фунт (116 млн. евро) - ҳозирги бозорга эътибор берсак, Эден учун жуда паст нарх. Азарга ўхшаш футболчини топиш қийин. Аммо у янги тажрибага эга бўлишни истаса, уни ушлаб қолиш қийин бўлади. Биз Англиянинг энг яхши жамоаларидан бири бўлмоқчимиз, аммо футболчининг қарорини ҳурмат қилиш керак" - дейди италиялик мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC