UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  0 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  1 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  1 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  3 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  10 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1

Сардор Сотволдиев: "Мусобақа жадвалида биринчи ўринни қўлга киритиш учун имкониятимиз сақланиб турибди" Янгиликлар

Сардор Сотволдиев: "Мусобақа жадвалида биринчи ўринни қўлга киритиш учун имкониятимиз сақланиб турибди"

ПРО-Лига 8-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол муаллифи Сардор Сотволдиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги учрашув биз учун қийин кечишини билардик, шундан келиб чиққан холда ўйинга тайёргарлик кўрдик. Жамоамизнинг барча аъзолари ўзларига юклатилган вазифани аъло даражада бажаришди деб ўйлайман.

Ўйлайманки, таркибимизга янги жалб этилган футболчилар жамоамизни тарк этган футболчилар ўрнини тўлдира олишади. Уларга бизнинг услубимизга мослашиб кетишлари учун бир оз вақт керак, ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз.

Мусобақа жадвалида биринчи ўринни қўлга киритиш учун имкониятимиз сақланиб турибди. Шунчаки мавсумнинг қолган барча ўйинларида ғалаба қозонишимиз шарт, барчаси ўз қўлимизда. Насиб бўлса клубимиз раҳбарияти ҳамда жамоамиз мухлисларини хурсанд қиладиган натижага эришамиз деб ўйлайман. Биздан талаб қилинадигани майдонда боримизни бериб ҳаракат қилишимиз керак.

Бугунги учрашувдаги ғалаба билан барча жамоамиз аъзолари ҳамда мухлисларимизни табриклайман" - дейди Сотволдиев.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика