UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11

Сардор Рашидов: "Тўғрисини айтаман, Эктор Купернинг ўйин услуби менга ёқди” Янгиликлар

Сардор Рашидов: "Тўғрисини айтаман, Эктор Купернинг ўйин услуби менга ёқди”

Теглар :  Сардор Рашидов
Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Ушбу ўйиндан сўнг терма жамоа футбочлиси Сардор Рашидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Сурияга қарши баҳс футбочлилар учун қийин бўлдими?

- Сурия терма жамоасига қарши осон ўйин бўлмади. Янги мураббийнинг тактикасига мослашишга ҳаракат қиляпмиз. Насиб қилса чиройли ўйинлар кўрсатиб мухлисларни хурсанд қиламиз. Олдимизда бизни Осиё кубоги мусобақаси кутиб турибди. Ушбу мусобақага яхши тайёргарлик кўриб яхши натижаларни қўлга киритамиз деб ўйлайман. Кўриб турганинглардек Сурия терма жамоаси ҳам яхши шаклланган. Жанубий Корея ва Эрон терма жамоаларининг ўйинга мослашиб олдик. Бизда ҳам ўсиш бўлмоқда. Насиб қилса олдимизда турган учрашувларда яхши ўйин кўрсатамиз.

- Эктор Купернинг ўйин услуби, машғулотларда ишлаб жараёни қандай?

- Тўғрисини айтаман, Эктор Купернинг ўйин услуби менга ёқди. Тажрибали мураббий экани билиниб турибди. Машғулотларда ҳам биз билмаган, кўрмаган машқларни бажаряпммиз.

- Сиз ушбу баҳсда ҳужумчи ортида ўйнадингиз. Бу сиз учун янгиликми?

- Тўғрисини айтаман, биринчи маротаба ушбу чизиқда ҳаракат қилдим. Бош мураббийимиз мени ушбу чизиқда кўрмоқчи бўлганини айтганди.

- Сизни узоқдан рақиб дарвозасига зарбалар беришингизга ўрганиб қолганмиз. Ушбу учрашувда бир маротаба узоқдан зарба бердингиз.

- Бу мураббийнинг тактикаси. Бош мураббий нимани хоҳласа биз ўша нарсани бажаришимиз керак. Биринчи учрашувда ўзимни яхши ҳис қилдим. Насиб қилса кейинги ўйинларда яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан.



- 11 сентябрь куни Эрон терма жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. Ушбу учрашув олдидан қандай фикр билдира оласиз? Ўз ўйимизда Эрон терма жамоасини мағлуб этишга кучимиз етадими?

- Эрон жуда ҳам яхши терма жамоа. Эрон билан учрашув Сурияга қарши ўйиндек бўлмайди. Кучли ўйин бўлиши табиий.

- Сурия терма жамоаси билан ўйин ўртоқлик мақоми остида ўтган бўлсада, учрашувни томоша қилиш учун стадионга келган мухлислар баҳсдан сўнг бироз норозилик билдиришди. Буни қандай баҳолайсиз?

- Барча футбол мухлислари ўзининг севимли жамоаси ҳар сафар ғалаба қозонишини истайди. Бундай вазиятда мухлислар ҳам тўғри тушиниши керак.

- Учрашувда пенальти белгиланган пайтда 11 метрли жарима зарбасини амалга ошириш учун Отабек Шукуров билан бироз талашиб қолдингиз. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Буни талашиш демаган бўлардим. Отабек пенальтини мен бажарай деди. Кейин йўқ мен тепиб кўрай дедим. Барча кўрганидек олдимизга ёши катта футболчи Марат Бикмаев келди ва барчасини ўз зиммасига олди. Биздан ёши катта ҳурмат қилган ҳолда 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошириш учун уларга тўпни бердик (кулади).

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика