UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Рафиньянинг келажаги маълум  6 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  0 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  5 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  6 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  16 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  31 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  11 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  16 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  4 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  7 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2

Сардор Рашидов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнайдиган ўзбекистонлик дастлабки футболчи Янгиликлар

Сардор Рашидов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнайдиган ўзбекистонлик дастлабки футболчи

6-16 декабрь кунлари БААда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. БААнинг иккита шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур мусобақада жами саккизта учрашув ўтказилади.

Ушбу турнирда ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепаётган "Ал Жазира" клуби ҳам ўйнайди. "Ал Жазира" ўзининг илк учрашувини эртага "Оклэнд Сити" клубига қарши ўтказади. Ўйин бизнинг вақт билан 22:00да бошланади.

Шуни айтиш лозим, Сардор Рашидов бундай нуфузли мусобақада майдонга тушадиган ўзбекистонлик биринчи футболчи бўлади. Унинг жамоаси дастлабки учрашувга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Бунгача клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида БААдан иккита жамоа қатнашган. Булар "Ал Аҳли" (2009 йил) ва "Ал Ваҳда" (2010 йил) клублари. "Ал Жазира" эса мазкур мамлакатнинг учинчи клуби бўлади.


"Ал Жазира" Абу Дабидаги энг кекса клуб ҳисобланади. Бу жамоа 1974 йил ташкил топган. Ушбу клуб шу пайтгача икки бор ички чемпионатда, уч марта Президент Кубогида ва бир марта Лига Кубогида зафар қучган. Ўтган йиллар мобайнида "Ал Жазира" сафида бир нечта футболчилар тўп тепишган.

Масалан, 1995 йил ФИФА талқинига кўра "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилган Жорж Веа 2001-2003 йилларда "Ал Жазира"да фаолият олиб борган ва жамоага сардорлик қилган. Шунингдек, Мирко Вучинич, Рикардо Оливейра, Лассана Диарра каби футболчилар ҳам ўз вақтида шу жамоада ўйнашган.


"Ал Жазира" БААда энг яхши футбол мактабига эга клублар сирасига киради. Бу жамоадан Али Мабхут каби машҳур футболчининг етишиб чиқишиёқ кўп нарсадан дарак беради. 2015 йилги Осиё Кубогида энг кўп гол урган ҳужумчи ўтган 20 йил ичида БАА терма жамоасининг энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб турибди. Ўтган мавсум у "Ал Жазира" таркибида 33та гол уришга муваффақ бўлди.


Бундан ташқари, ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳам мазкур клуб таркибида фаолият юритмоқда. Демак, уни ҳам ҳаяжонли дамлар кутиб турибди дея оламиз. Жамоа бош мураббийи эса таниқли мутахассислардан бири Хенк тен Кате. Албатта, кўпчилик ўзбекистонлик мухлислар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Сардор Рашидов сабаб "Ал Жазира"га мухлислик қилишлари табиий ҳол. Шу ўринда биз Рашидов ва унинг жамоасига омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика