

Марказлашган ҳолатда ўтаётган Қатар чемпионатининг 20-турида "Қатар СК" аутсайдерлар қаторида бораётган "Ал Шахания" билан тўқнаш келди. Кескин курашлар остида ўтган беллашувда томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Сардор Рашидов мазкур учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. 20-турдан кейин "Қатар СК" 19 очко билан 8-ўринда кетмоқда.



