Сардор Мирзаев легионерга айланди

Alisher
11 фев 2020
"Локомотив" ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев клубдан кетди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" клуби билан шартнома имзолади. Битим 2 йилга мўлжалланган.

Мирзаев ўтган мавсум Ўзбекистон Суперлигасида 23та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи "темирйўлчилар" сафига 2014 йилда "Нефтчи" клубидан ўтган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia