UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  0 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  1 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  4 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  6 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3

Сардор Эминов: “Рамзий терма жамоадан ўрин олишимни кутмагандим” Янгиликлар

Сардор Эминов: “Рамзий терма жамоадан ўрин олишимни кутмагандим”

Йил бошида “Қўқон-1912” таркибига келиб қўшилган Сардор Эминов қисқа фурсат ичида жамоасининг етакчиларидан бирига айланиб улгурди.
Чап қанот ярим ҳимоясида тезкор ҳаракатлари ва қулай пас ошириши натижасида 28 ёшли футболчи қўқонлик ишқибозларнинг суюклисига айланиб улгурди.

Олий лиганинг 7-туридан сўнг сайтимиз ижодкорлари томонидан тузилган тур рамзий терма жамоасидан Сардор Эминов ҳам ўрин олди. Шу муносабат билан футболчи билан суҳбатлашганимизда, ўзи учун кутилмаган хол бўлганини таъкидлади.

- Энг аввало бундай эътибордан хурсанд бўлдим. Албатта ўзимни сайтнинг доимий ўқувчисиман дея оламан. Хусусан ҳар бир ўйиндан сўнг рамзий терма жамоадан кимлар ўрин олганини кузатиб келаман. Тўғриси, 7-турдан кейин рамзий терма жамоадан ўрин олишим мен учун кутилмаган ўзига хос совға бўлди.



- Энди “Бухоро” билан қийин кечган ўйинга келадиган бўлсак, кутилганидек баҳс осон бўлмади. Буни олдиндан ҳис этгандик ва астойдил тайёргарлик кўргандик. Кўз тегмасин жамоада ички муҳит аъло даражада. Ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Бухороликларни ҳам айнан ҳамжиҳатлик ва аҳиллик эвазига ютдик. Ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди. Ўз мухисларимиз қаршисида ўйнадик. Уларни фақат уч очко билан хурсанд қилишимиз шарт эди.

- Кўрсатган ўйинимга энг яхшиси муносиб баҳони мухлислар беришади. Лекин иккита пас бердим ва гол бўлди. Бундан хурсандман. Доимо майдонга чиқиб, ўз вазифамни тўлиқ бажаришга уринаман.

- Ориф Мамажонов билан яхши тушунамиз. У билан ўтган йили “Сўғдиёна”да ўйнаганимиз учун ҳам майдонда ва унинг ташқарисида ҳам бир-биримизни олдиндан яхши биламиз. Шунинг учун ўйинларда ҳам у мени фикримни олдиндан ўқий олади.

- Илгари водий клубларида ўйнамаганман. Лекин водийда халқ футболни жуда ҳам ардоқлашини шу ерга келиб тушуниб етдим. Уйдаги ҳар бир ўйинимизда трибуна деярли тўлмоқда. Албатта ҳар бир футболчи стадион ашаддий ишқибозлар билан тўлганда янада кучлироқ ва завқланиб ўйнайди. Масалан мен Қўқонда ўзимни шундай ҳис этаман. Эришилган ғалабамизда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим ўрин тутди. Бунинг учун уларга раҳмат.

- Кейинги турни энди сафарда “Қизилқум”га қарши ўтказамиз. Ҳозир ҳамма клуб билан бемалол ўйнаса бўлади. Жамоалар савияси деярли тенглашиб қолган. Очколар фарқига қаранг, у қадар кўп эмас. Бу эса чемпионатдаги интригани ортишига сабаб бўляпти. Навоийдан ҳам очко билан қайтишга харакат қиламиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика