

Маълумотларга кўра, "Шальке-04" "Манчестер Сити"га ўтган Лерой Сане ўрнини Азмун билан тўлдирмоқчи. Немис клуби ёзги трансфер ойнасида Сардорни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Spox, Fourfourtwo ва Goal берган маълумотларга кўра, эронликка "Байер", "Ливерпуль", "Эвертон" ва "Марсель" қизиқиш билдирмоқда.
Сардор Азмун Эрон терма жамоасидаги 30 та расмий учрашувда 22 та гол, Россия Премьер-лигасидаги 64 та ўйинда 17 та гол уришга муваффақ бўлган.



