

"Кўриб турганингиздек, бугун уйимиздаги биринчи ўйинимизни ўтказдик. Бошида ҳаяжон сезилди, буни масъулият билан боғлаган бўлардим. Аллоҳга шукрки, биз учун ҳаммаси яхши якунланди ва мухлисларни хурсанд қила олдик деб ўйлайман. Яратиб берилган шарт-шароитлар учун раҳбариятга ташаккур", – деди Сардор Абдураимов.

- "Бухоро"га қарши ўйиндан олдинги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- "Бухоро" жамоасини кераклича ўрганамиз. Мураббийлар кўрсатмаларини олган ҳолда яхши тайёргарлик олиб борамиз.

- Ушбу мавсумда нечта гол уришни мақсад қилгансиз?
- Жорий мавсумда Про лига тўпурари бўлмоқчиман.



