UZ

Сўнгги янгиликлар

09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  5 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  3 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1

Саралаш баҳслари учун 16 футзалчи рўйхатдан ўтказилди Янгиликлар

Саралаш баҳслари учун 16 футзалчи рўйхатдан ўтказилди

Футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати баҳслари Вьетнамда бўлиб ўтади. Жамоа 16 терма жамоа иштирок этадиган мусобақанинг 10та иштирокчиси номи маълум бўлиб улгурган.
Япония, Таиланд ва Эрон футзал терма жамоалари 2012 йилги Осиё чемпионати совриндорлари сифатида тўғридан-тўғри 2014 йилги чемпионат финал босқичи иштирокчисига айланган бўлса, Вьетнам мусобақа мезбони ҳисобланади.

Шунга қарамай, 19-27 октябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтган Жануби-Шарқий Осиё саралаш баҳсларида Таиланд ва Вьетнам терма жамоалари ҳам иштирок этишди. Ўзига хос АСЕАН чемпионатига айланган мусобақа финалида Таиланд футзалчилари Австралияни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган бўлса, Вьетнам термаси 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни 7:3 ҳисобида мағлуб этди. Шундай қилиб, Таиланд ва Вьетнам тўғридан-тўғри йўлланма киритиб улгургани сабаб, Австралия ва Индонезиядан ташқари, қўшимча бир ўрин Малайзияга берилди.

Аввалроқ, 3-7 октябрь кунлари эса Макао, Гонгконг, Жанубий, Хитой Тайпейи ва Хитой терма жамоалари иштирокида Шарқий Осиё саралаш гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтди. Унда энг яхши натижа кўрсатган Хитой, Хитой Тайпейи ва Жанубий Корея футзалчилари финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. Бундан ташқари, 8-12 декабрь кунлари Малайзияда Ғарбий минтақа саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Унда Кувайт, Ливан, Қатар, Ироқ ва Саудия Арабистони терма жамоалари иштирок этади.

Шундай қилиб, ҳозиргача Япония, Таиланд, Эрон, Вьетнам, Хитой Тайпейи, Хитой, Жанубий Корея, Индонезия, Австралия, Малайзия терма жамоалари финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган. 2014 йили Вьетнамда ўтадиган мусобақа Осиё тарихидаги футзал бўйича 13-қитъа чемпионати ҳисобланади. Ўзбекистон футзал терма жамоаси эса ушбу мусобақада мунтазам, яъни, у илк бор ташкил этилган 1999 йилдан бери қатнашиб келади. Жорий мусобақа саралаш босқичига эса 16 нафар ўйинчи рўйхатдан ўтказилган бўлиб, улардан 6 нафари Қозоғистон чемпионатида иштирок этувчи легионерлар ҳисобланади.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг саралаш баҳсларига рўйхатдан ўтказган ўйинчилари:
Дарвозабонлар:
Рустам Умаров («Озенмунайгаз», Қозоғистон), Клим Тюгаев («Максам-Чирчиқ»).
Ўйинчилар: Дилшод Ирсалиев («СКА-Юг», Қозоғистон), Нодир Элибоев («Озенмунайгаз», Қозоғистон), Шуҳрат Тожибоев («Озенмунайгаз», Қозоғистон), Мақсуд Файзуллаев («Когон»), Шаҳзод Бўриев («Ардус»), Андрей Шлёма («Локомотив»), Фарҳод Абдумавлонов («СКА-Юг», Қозоғистон), Дилшод Раҳматов («Когон»), Жамол Шарипов («СКА-Юг», Қозоғистон), Артур Юнусов («Локомотив»), Даврон Чориев («Локомотив»), Константин Свиридов («Локомотив»), Жавлон Аноров («Максам-Чирчиқ»), Аъзам Саидаҳмадов («Ардус»).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика