UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  7 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  44 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  4 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

"Сараево" бош мураббийи Васоски: "Насаф"нинг 77-рақамдаги футболчиси ҳимоячиларимизга тинчлик бермади" Янгиликлар

"Сараево" бош мураббийи Васоски: "Насаф"нинг 77-рақамдаги футболчиси ҳимоячиларимизга тинчлик бермади"

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси кеча Туркия йиғинидан ўрин олган галдаги ўртоқлик учрашувида қатнашди.

Босния ва Герцеговинанинг "Сараево" жамоаси спарринг рақиб вазифасини ўтаган баҳсда "аждарлар" катта устунликка эга бўлишди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг "Сараево" бош мураббийи Александар Васоски сайтимиз муҳбири Абдулазиз Искандаров билан суҳбатда ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Насаф" яхши жамоа эканлигини ўйинда ҳам исботлади. Биз ушбу учрашувда иккинчи таркиб футболчиларига имконият беришга қарор қилдик. Чунки йиғин давомида барчанинг ҳолатини кўздан кечириб олишимиз керак. Майдонда бироз ёшартирилган "Сараево"ни кўрдингиз. Рақиб устунликни ўз қўлига олди, кўп вазиятлар яратди. Тайёргарлигимиз охирлаб бормоқда. Туркияда кўпроқ учрашувлар ўтказдик. 

Менга "Насаф"нинг чизиқлар орасида тезкорлик билан ўйнаши ёқди. Жисмоний томондан уларга яхши баҳо бераман. Айниқса 77-рақамдаги футболчи (Ойбек Бозоров) ҳимоячиларимизга тинчлик бергани йўқ. Унинг техникаси ва тезлигига қойилман. Биз билан ўйинда у энг яхши футболчи бўлди, дея оламан",- дейди Александар Васоски.

Эслатиб ўтамиз, ўйинда "Насаф" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика