Сарабия ёзда ПСЖдан кетмоқчи

Alisher
22 май 2021
Ҳужумчи Пабло Сарабия ёзда ПСЖдан кетишга қарор қилди.

29 ёшли испаниялик футболчи 2019 йилдан бери Париж жамоасида ўйнайди. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.

Сарабия билан шартнома имзолашга "Реал Сосьедад", "Вильярреал" ва "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 4та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Le Parisien