UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  0 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  0 19:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 1:1 (матнли трансляция)  4 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  98 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7

С.Арабистони спорт вазири: “Роналду келганидан кейин лигамизни 137 канал трансляция қилишни бошлади. Олдин эса бу уларни қизиқтирмаганди” Янгиликлар

С.Арабистони спорт вазири: “Роналду келганидан кейин лигамизни 137 канал трансляция қилишни бошлади. Олдин эса бу уларни қизиқтирмаганди”

Саудия Арабистони спорт вазири Абдул Азиз ибн Турки ас Сауд Криштиану Роналдунинг “Ал Насср”га ўтиши миллий биринчилик имижига қандай таъсир ўтказганини ҳақида гапирди.

“Сизга мисол келтираман: биргина Роналдунинг келиши билан бутун дунё бўйлаб 137 та канал Саудия Арабистони лигасини трансляция қилишни бошлади. Буни бошидан хоҳлагандик, аммо уларга бу қизиқ эмаслигини айтишганди. Бироқ, бир футболчи келганидан бошлаб, трансляциялар бутун жаҳонда тарқалишни бошлади.

Спортчиларда янги жойга келиш ва спорт ривожига ҳисса қўшиш имконияти бор. Роналду келганидан кейин эса лигамиз жозибадорлиги бутун дунё бўйлаб қандай тарқалганига гувоҳи бўлдик”, дейди Спорт вазири.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли португалиялик Саудия Арабистони чемпионати жорий мавсумида 8 баҳсда қатнашиб, 9+2 натижа кўрсатмоқда. У Португалия ТЖнинг Евро-2024 саралаши доирасидаги ўйинларига чақирув олди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика