Санжар Турсунов: "Осиё Кубоги масаласини Гонконгда ҳал қилишимиз керак"

Nadirkhuja Yuldashev
15 ноя 2013, 20:30
Ҳозиргина якунига етган ўйиндан кейин Санжар Турсунов билан боғландик. Футболчининг ўйинга оид фикрлари қуйидагича бўлди.
- Бу сафар одатдагидек қанотлардан эмас, марказдан ҳам ҳужум уюштирдик. Бу мураббий кўрсатамаси эдими?
- Мураббийимизни кўрсатмасига кўра биз қанот ярим ҳимоячилари ўйин давомида марказга, бизни ўрнимизга эса қанотдаги ҳимоячилар қўшилиб ўйнашлари лозим эди. Шундай бўлиб чиқди ҳам ва биз ярим ҳимоядаги устунликни қўлга киритдик.

- Икки тайм ўртасидаги фарқ нимада бўлди?

- Иккинчи бўлимда улар ҳужумга берилиб кетишди. Натижада бизда уларни қарши ҳужумда ушлаш имкони бўлди. Биринчи бўлимда эса дуранг ҳам улар учун яхшироқ натижа эди.

- Ёшлар катталар орасида ўзларини қандай хис этишяпти, нафақат ўйинда балки ўйин ортида?

- Бу йигитлар ўзларининг нимага қодир эканликларини исобтлашаётганлигидан хурсандман. Машғулотлар давомида уларни қўллаб-қувватлаяпмиз, керак бўлса хазиллашиб рухлантиряпмиз.

- Энди Вьетнам билан бўлиб ўтган ўйинни унутиб Гонконг ҳақида ўйласак бўлаверади...
- Осиё чемпионати чиқиш вазифасинини мана шу ўйинда ҳал этишимиз керак. Буни терма жамоанинг барча аъзолари яхши тушуниб туришибди.


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia