Санья «Манчестер Сити», «Челси» ва «ПСЖ» клублари билан музокара ўтказмоқда

13 май 2014, 00:19
"Арсенал" футболчис Бакари Санья "канонирлар" билан шартномани узайтирмаслигини айтиб ўтди.

31-ёшли франциялик футболчини "Арсенал"нинг молиявий таклифлари қониқтирмади ва Бакари Санья жамоадаш кетишни афзал деб топди.

Бакари Санья ҳозирча бирданига уч клуб "Челси", "Манчестер Сити" ва ПСЖ жамоалари билан музокараларни ўтказмоқда.