Санья "Интер"га рад жавобини берди

Aziz Tukhtamuradov
26 мар 2014
"Арсенал"нинг 31 ёшли қанот ҳимоячиси Бакари Санья "Интер" жамоасига ўтмайди.
"Интер" президенти Эрик Тохирнинг айтишича, футболчи италияликлар жамоасига рад жавобини берган.
Тохирнинг сўзларига кўра, футболчи "Арсенал" билан шартномаси якунланганидан сўнг хам Англияда қолишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" бошқа бир Англия жамоасида тўп сураётган ҳимоячи - "МЮ" аъзоси Неманья Видични ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.com